ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Тожикистоннинг Хатлон вилоятида хорижлик сайёҳларга нисбатан теракт уюштирган Ҳусейн Абдусамадов умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Судда маҳкум теракт ташкиллаштириш айбига иқрор бўлган, лекин қилган ишидан пушаймон бўлмаган. Унинг шериклари Кароматулло Ғаниев ва Бутан Сафоевга 16 йил қамоқ жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тожикистонинг Хатлон вилояти Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида тўрт нафар чет эллик велосипедчи сайёҳлар қуролланган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган эди. Уларнинг икки нафари АҚШ ва бири Нидерланд ва яна бири Швейцария фуқароси бўлган. Ҳужумда яна уч нафар сайёҳ жароҳатланган.
Тожикистон ҳудудида амалга оширилган ушбу ҳужум учун жавобгарликни "Исломий давлат" террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган эди.