Ўзбекистонга яна совуқ ғарбий ҳаво массалари келмоқда

© pixabayДевушка идет под сильным дождем
Девушка идет под сильным дождем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича илиқ ва беқарор об-ҳаво бўлади.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво оқими келмоқда

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ, ёмғир пайтида эса 7-9 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика ҳудудларига дам олиш кунлари яна совуқ ғарбий ҳаво массалари кириб келади.

Шанба куни баъзи жойларда совуқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади. Кундуз кунги ҳарорат 5-8 даража илиқгача пасаяди.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб туради: ҳарорат кечалари 0-3 даража совуқгача пасаяди, кундузги ҳарорат эса 8-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0