Фарғона вилоятида 2 килодан зиёд марихуана олиб қўйилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСпециалист экспертно-криминалистического центра исследует марихуану
Специалист экспертно-криминалистического центра исследует марихуану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органлари ходимлари гиёҳвандлик моддасини уйининг томи ва омборхонасидан топишган.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 2 кг. 624 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Гиёҳванд моддаси Ўқчи қишлоғида жойлашган уйнинг томи ва омборхонасида сақланган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасига мувофиқ, гиёҳванд моддасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш ва сақлаш беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланса, жазо мудддати 10-20 йилгача кўпайиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0