Марказий Осиё омбудсменлари умумий йўл харитасини тайёрламоқда - Мухаммадиев

© Sputnik / Рамиз БахтияровУлугбек Мухаммадиев - омбудсмен
Улугбек Мухаммадиев - омбудсмен  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улуғбек Мухаммадиев Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен жорий қилиш борасида ҳам иш олиб борилаётганини билдириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Мухаммадиев Марказий Осиё давлатлари омбудсменлари ҳамкорлик йўл харитаси тайёрламоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сўзларига кўра, сўнгги 1,5 йил давомида Марказий Осиё давлатлари омбудсменлари ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланди.

“Марказий Осиё бўйича БМТ бошқарув комиссари ва БМТ ваколатхонаси кўмагида ҳар йили 3-4 марта учрашув ўтказилади. Ҳозирги вақтда ҳамкорликда йўл харитасини тайёрламоқдамиз. Бу харитада Марказий Осиё давлат омбудсменларини ҳамкорликда иш фаолиятини ташкил қилиш масалалари белгиланади. Кейинги йил бу харита қабул қилиниши кутилмоқда”, - деб қўшимча қилди Мухаммадиев.

Мухаммадиев сўзларига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан фуқарорлар мурожаатлари билан ишлашга доимий эътибор қаратилишини маълум қилди.

“Ҳар йили 9 мингдан ортиқ фуқаролар мурожаатлари келган. Шу мурожаатларда турли масалалар бор. Хусусан, маҳаллий хокимият органлари  мурожаатлари охиригача кўриб чиқилмаяпти. Албатта, айнан шундай мурожаатларга эътибор қаратиб, маҳаллий хокимият ва ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз”, - деди мутахассис.

Площадь и Дворец Дружбы народов с гигантским флагом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат деб тан олишди

Мухаммадиев Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен жорий қилиниши хусусида фикр билдирди.

“Ўзбекистонда иккита омбудсмен иш фаолиятини олиб боради. Ҳозирги вақтда болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен жорий этиш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўп хорижий давлатларда бундай омбудсменлар фаолият юритади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен жорий этилади”, - деб қўшимча қилди Мухаммадиев.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 70 йиллигига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0