Сергелидаги чақалоқнинг вафотига эмлаш сабаб бўлмаган - вазирлик

© Sputnik / Максим БогодвидРабота мобильных пунктов вакцинации в Казани
Работа мобильных пунктов вакцинации в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, чақалоқнинг вафотига эмлаш сабаб бўлмаган. Болага ташхис қўйиш ва даволаш жараёни вазирлик мутахассислар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан чуқур ўрганилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкентнинг Сергели туманидаги чақалоқнинг вафотига эмлаш сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Скорпион - Sputnik Ўзбекистон
Бразилияда чақалоқ заҳарли чаён етти марта чаққандан кейин омон қолди

Вазирликда қайд қилинишича, мутахассислар эмлашга боғлиқ бўлган ҳамма маълумотларни, хусусан унинг стандартларга мослиги, миқдори ва муддати каби жиҳатларини ҳам чуқур ўрганиб чиқишган.

Текширув эмлаш ушбу нохуш ҳодисанинг сабаби бўлмагани кўрсатди, чунки 2018 йил 24 августда Сергели тумани 10-оилавий поликлиникада жами 128 нафар бола эмланган

“Ўтказилган таҳлиллар нафақат ушбу болада, балки эмланганларнинг бирортасида ҳам эмлашдан сўнг юз бериши мумкин бўлган нохуш холатлар кузатилмаганлигини кўрсатди”, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитар эпидимиология назорати бош бошқармаси бошлиғи Дилмурод Мирзабоев.

Таъкидланишича, мамлакатда ҳар ойда 2 ярим миллион нафар бола миллий эмлаш календари асосида вакциналар билан эмланади ва уларнинг эмлашдан кейинги ҳолати доимий равишда ўрганиб борилади.

“Шу пайтгача ушбу вакциналар билан боғлиқ салбий ҳолатлар бирор марта бўлса-да, рўйхатга олинмаган. Жумладан, полиомиелит ва пневмококк вакциналарига умуман тиббий чеклов йўқ, улар ўлим билан боғлиқ асоратларни умуман келтириб чиқармайди. Бу Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуфузли экспертлари томонидан ўтказилган илмий тадқиқотларда ҳам исботланган”, - деди Мирзабоев.

Министр здравоохранения РУз Алишер Шадманов - Sputnik Ўзбекистон
Шодмонов: ортиқча дабдабабозликлар чақалоқ саломатлигига салбий таъсир қилади

Эслатиб ўтамиз, бола 2018 йил 24 августда Сергели тумани 10-оилавий поликлиникада болалар шифокори Н.Расулова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва режа асосида 2 ойликдаги эмлашга рухсат берилган. Ўша куни боланинг онаси Э.Х фарзандига полиомиелит ва пневмококкга қарши вакциналарни олган. Эмлаш махсус рухсатномаси бўлган ҳамшира М.Саликова томонидан амалга оширилган.

Орадан икки кун ўтиб, яъни 26 август, соат 11.00ларда боланинг тана ҳарорати 38,5 даражага кўтарилгани кузатилганлиги учун тез ёрдам чақирилган ҳамда беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 3-шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб борилган. Невропатолог шифокор Ш.Насруллаев тиббий кўрикдан ўтказиб, “Талваса синдроми. Соматоген асосланган. Бош мия шиш хавфи” ташхиси қўйилиб, муолажа қилинган. Аммо 28 август куни соат 19.30да бола аҳволи оғирлашавергач Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар реанимацияси бўлимига ўтказилган. Болага керакли даво чоралари кўрсатилишига қарамай, бемор 30 август куни марказда вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0