Жамият

Ўзбекистон жаҳоннинг энг кучли армиялари рўйхатида юқорилади

© Минобороны РФБронетранспортер с узбекскими военнослужащими
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими - Sputnik Ўзбекистон
Рейтингда жами 136 та давлат иштирок этган. Экспертлар 50 дан ортиқ кўрсаткич бўйича давлат армиялари баҳолашган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя  — Sputnik.  Global Firepower таҳлилий маркази жаҳоннинг энг кучли армиялари рўйхатини эълон қилди.

Военнослужащий вооруженных сил Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон разведкачилари 2-ўринда

Унга кўра, Ўзбекистон армияси жаҳоннинг энг кучли армиялар рўйхатида юқорига кўтарилиб, 39-чи ўринни эгаллади. Ўтган йилда 48-чи ўринда эди.

Рейтинг ҳисоботида Ўзбекистон армиясида 79 та самолёт, улардан 88 та транспорт, 69 та қирувчи, 89 та ҳужум ва 2 та ўқув самолётлари, 79 та вертолёт, улардан 25 таси ҳужум вертолётлари, 420 та жанговар танк, 715 та зирҳли машиналар ҳамда 1 мингдан артиллерия мавжудлиги кўрсатилган.

Рейтинг биринчи ўринида АҚШ кўрсатилган. Иккинчи Россия, учинчи Хитой армияси қайд этилган.

Шунингдек, рейтинг ўнталигига Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Германия давлатлари армиялари киритилган.

Рейтингда жами 136 та давлат иштирок этган. Экспертлар 50 дан ортиқ кўрсаткич бўйича давлат армиялари баҳолашган.

Ядровий қурол мавжудлиги ва денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган давлатларнинг сув флоти йўқлиги кўрсаткич баллари пасайишига таъсир кўрсатмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала