Сима Самар: Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни ўзгартиришга қодир

© Sputnik / Рамиз БахтияровСима Самар, Председатель Независимой комиссии по правам человека Афганистана
Сима Самар, Председатель Независимой комиссии по правам человека Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон инсон ҳуқуқлари вакили шунингдек, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари таъминланиши борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Афғонистон ичидаги ҳолат ривожига муайян ижобий таъсир кўрсата олади. Хусусан, Афғонистондаги можароларнинг ечимига. Шу боис, ўзаро ҳамкорлигимиз янада кучайиши ва кенгайиши даркор, деди Спутник Ўзбекистон мухбирига Самарқандда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида Афғонистон Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси раиси Сима Самар.

Дильбар Назарий -Министр по делам женщин Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонлик аёл-вазир: патриархал анъаналардан воз кечиш учун вақт керак

"Ўзбекистонга илк бор келишим. Ташриф давомида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказидаги ҳамкасабаларим билан учрашдим ва биз бир қатор масалаларни муҳокама қилдик. Бундан ташқари, Ўзбекистон омбудсмени билан ҳам учрашув ўтказдим”, - деди ўзини таништирар экан доктор Самар.

Афғонистон инсон ҳуқуқлари вакили шунингдек, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари таъминланиши борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади, бироқ Ўзбекистон париж тамойилларига риоя этишда маълум ишларни амалга ошириши лозимлигини қўшимча қилди.

Доктор Сима Самар 1957 йил Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида таваллуд топган. Қобул университетининг тиббиёт бўлимини тамомлаган. 1984 йил - Покистондаги афғон қочқинлари госпиталида шифокор бўлиб ишлаган.

2001 йилда Афғонистон аёллар масалалари бўйича вазир лавозимида фаолият юритган.

2002 йилдан Афғонистон инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси раиси.

Янгиликлар лентаси
0