ХМТ вакили Ўзбекистондаги норасмий меҳнатга қарши кураш бўйича фикр билдирди

© © Sputnik / Амир ИсаевДворники на улице в Душанбе, архивное фото
Дворники на улице в Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистонда норасмий бандлик сектори расмийлаштирилиши - соҳада патент тизими жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Норасмий меҳнатга қарши кураш аста-секинлик билан амалга оширилиши лозим, чунки бир кунда "биз эртага норасмий секторни "соя"дан чиқарамиз", дея эълон қилишнинг умуман иложи ҳам йўқ, деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Халқаро меҳнат ташкилоти бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола.

"Одамлар қоидалардан хабардор бўлишмаса, қоидаларга бўйсунмайдиган касблар мавжуд бўлса - биз эртага бандликнинг барча турини расмийлаштирамиз, деб бўлмайди. Шу боис, бу ишни амалга оширишдан аввал, норасмий бандлик секторини яхшилаб ўрганиш, унинг шакллари, динамикаси, айниқса ижобий динамикаси ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш лозим. Сабаби, ноформал секторнинг муаммолари билан бирга ижобий динамикаси ҳам мавжуд, бандликнинг бу тури ёмон, деб ўйламаслик керак", - деди у.

ХМТ вакилининг таъкидига кўра, бу секторда бирор бир ўзгаришни амалга оширишдан олдин, секторда банд бўлган инсонларни қай тарзда ҳимоя қилиш, масалан уларнинг минимал ижтимоий ҳимояси, соғлиғи муҳофазасини қай тарзда ташкиллаштириш ҳақида ўйлаб кўриш лозим.

© Sputnik / Рамиз БахтияровКари Топиола, Специальный советник Генерального директора Международной организации труда
ХМТ вакили Ўзбекистондаги норасмий меҳнатга қарши кураш бўйича фикр билдирди - Sputnik Ўзбекистон
Кари Топиола, Специальный советник Генерального директора Международной организации труда

"Мақсад - ноформал секторни нормаллаштириш бўлиши керак. Лекин бу ишга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашган маъқул. Мен айтган бўлардимки, ушбу секторда банд бўлган одамларнинг ўзлари шу жараёнга жалб этилиши керак, деб. Яна бир бор такрорлайман, норасмий секторни ислоҳ қилиш, энг аввало, шу секторда банд бўлганларни ўзларини ҳимоя қилишга ўргатиш ва меҳнатнинг бу турини тўғри ташкил этиш учун амалга оширилиши лозим", - деб таъкидлади Тапиола.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда норасмий бандлик соҳасида банд бўлганларнинг сони умумий ишловчилар сонининг 56%ини ташкил этади. 

Илгарироқ, Ўзбекистонда норасмий меҳнатнинг энг кенг тарқалган - киракашлик, мардикорчилик, уй хизматлари сингари турлари патентлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалган, аммо сал ўтмай, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу хабарларни расман рад этган ҳамда бундай турдаги патентни олиш (агар шундай қарор қабул қилинса) фақатгина ихтиёрий ҳолда амалга оширилган бўлар эди, дея баёнот эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0