Мудофаа вазирлиги Александр Харламовни 70 ёши билан табриклади

© Мудофаа вазирлигиЮбилей военного лётчика Александра Харламова
Юбилей военного лётчика Александра Харламова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги афсонавий ҳарбий учувчи Александр Харламовни 70 ёши билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги афсонавий ҳарбий учувчи Александр Харламовни 70 ёши билан табриклади, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Фахрий учувчининг юбилейига бағишланган тантанали тадбир Қуролли Кучлари давлат музейида бўлиб ўтди. Тадбирда ҚК Марказий ашула ва рақс ансамблининг хонандалари чиқишлари ҳамда Қуролли Кучлар давлат музейида Александр Харламовга бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Александр Харламов 1999—2000 йилларда аксилтеррор операцияларида мураккаб ва масъулиятли вазифаларни бажаргани учун «Дўстлик» ҳамда «Шон-шараф» орденлари билан тақдирланган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек Харламов Ўзбекистон вертолёт авиациясининг муваффақиятли қўлланилишида, кўплаб ёш ҳарбий учувчиларни тайёрлашда улкан ишларни амалга оширган. Ҳавода 7400 соатдан ортиқ учгани сабаб «Ҳарбий учувчи-снайпер» номини олган.

Александ Николаевич Харламов 1948 йили Қозоғистоннинг Зеленова туманида туғилган. 1966 йилда Сизран олий ҳарбий авиация билим юртини тамомлаган. 1991—1992 йиллар давомида Тошкентдаги авиация бошқармаси жанговар тайёргарлик бўлими учувчиси — катта инспектор сифатида, 2000—2005 йилларда Ҳарбий ҳаво кучлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2009—2011 йиллар давомида «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи»да синовчи-учувчи сифатида фаолият юритган. 2015 йилдан буён Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари Фахрийлар ишлари бўйича кенгашининг раиси ҳисобланади.

© Мудофаа вазирлигиЮбилей военного лётчика Александра Харламова
Мудофаа вазирлиги Александр Харламовни 70 ёши билан табриклади - Sputnik Ўзбекистон
Юбилей военного лётчика Александра Харламова
Янгиликлар лентаси
0