Сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак: божхона кўриги фақат видеокузатув остида амалга оширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровКрасный и зеленый коридоры
Красный и зеленый коридоры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон божхона хизмати хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини тўлиқ режимда жорий этилишини таъминлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Грузовые фуры на территории терминала - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг беш вилоятида замонавий божхона терминаллари қурилади

2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

- “сариқ йўлак”, бунда божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

- “қизил йўлак”, бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

2019 йил 1 мартдан бошлаб:

- “яшил йўлак”, бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

- “кўк йўлак”, бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Фармон билан божхона маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда божхона терминалларини қуриш тармоқ жадвали тасдиқланди.  

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Божхона қўмитаси Тошкент аэропортида тасвирга олинган видеолавҳа бўйича муносабат билдирди

Шунингдек, 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

- Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институти жорий этилади;

- “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи – “фронт-офис” тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа амалга оширилади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина йўлга қўйилади.

Шунингдек, фармон билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини давлат божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0