Халқаро сертификатингиз бўлса сизга имтиёз берилади – ҳукумат қарори тайёрланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваОсобенное внимание руководство уделяет подготовке программ по обмену студентами
Особенное внимание руководство уделяет подготовке программ по обмену студентами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда халқаро сертификатларга эга бўлган фуқароларга имтиёзлар берилади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. “Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисида” хукумат қарори муҳокамага қўйилди.

Шавкат Мирзиёев поручил разработать новые стандарты образования - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимини кескин танқид қилди

Қарор лойиҳасида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан билдирилган таклифларга розилик берилсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейин ўринларда – чет тили деб юритилади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (Миллий сертификат) ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;

Российско-узбекский образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 4.5) В1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) В1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В1 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF)  В1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В1 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В1 ва ундан юқори.

в) Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили  биринчи (асосий) фан сифатида киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Участники фестивального инклюзивного забега на 2017 метров, проходящего в рамках Всемирного фестиваля молодежи и студентов в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ўрта Осиёда таълим хабига айланади

Инглиз тили учун Миллий сертификат С1, International English Learning Testing System (IELTS 7.0) С1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 95) С1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English CAE, С1 ва ундан юқори.

Немис тили учун Миллий сертификат С1, Goethe-Zertifikat С1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) С1 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) С1 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат С1, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) С1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) С1 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат С1 ёки Халқаро сертификат (С1) ва ундан юқори.

г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан)озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори

В Узбекистане появятся школы нового типа  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йил сентябрдан янги таълим стандартига ўтади

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

Лойиҳада 2019 йилга қадар олинган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолиниши кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0