Йўловчиларга ўсимлик маҳсулотлари олиб келиш таъқиқланди - ТИВ

Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Россияга йўловчилар томонидан ўсимлик маҳсулотлари олиб келиш вақтинча таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Россига келаётган фуқароларни қандай маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кириш таъқиқлангани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистондан келган йўловчилар жомадонлари ва қўл юкларида ўсимлик маҳсулотлари олиб келиш вақтинча таъқиқланган.

“Ўзбекистондан келган йўловчилар юклари орасида Россия Федерацияси учун карантинда бўлган объектлар аниқлангани сабабли, 2012 йил 16 апрелда имзоланган VII Конвенция нормаларига мувофиқ, Россия Ўзбекистондан келаётган йўловчилар юкларида ўсимлик маҳсулотлари олиб киришни вақтинча таъқиқлайди”, - дейилган Россия Қишлоқ хўжалик назоратининг Фитосанитария назорати хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чеклов нафақат Ўзбекистон учун балким Тожикистон ва Озарбайжондан келаётган фуқаролар учун ҳам киритилган. Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондан ўсимлик маҳсулотлари олиб кириш мутлақ таъқиланган.

Янгиликлар лентаси
0