Двигателга тушган қуш: Истанбулдан самолёт учиб кета олмади

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётни текширишда моторларнинг бирида носозлик аниқланган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boing 767 самолёти Истанбулдан Тошкентга парвозни ўз вақтида амалга ошира олмади. Бу ҳақда РИА Новости авиакомпания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

Шасси самолета - Sputnik Ўзбекистон
Москва аэропортида самолёт одамни уриб юборди - видео

Тошкент-Истанбул йўналишида HY271 рейс соат 12:30 дақиқада парвоз қилиши керак эди, аммо текшириш чоғида моторларнинг бирида носозлик аниқланган.

“Самолёт синчковлик билан текширилганда вентиляторнинг икки парраги зарар кўргани аниқланган. Бу ҳол ўз навбатида қушнинг моторга кириб кетишига сабаб бўлган”, - дейилган хабарда.

Қуш Тошкентдан Истанбулга эрталабки парвоз чоғида тушиб қолган бўлиши мумкин.

Авиакомпанияда самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилгани маълум қилинди. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.

Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0