Лавров "Чегара билмас репортёрлар"нинг навбатдаги ташаббусини танқид қилди

Oбуна бўлиш
Чегара билмас репортёрлар журналистлар оқ рўйхатини тузиш ташаббусини илгари сурмоқда

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россия "Чегара билмас репортёрлар" томонидан журналистлар "оқ рўйхати"ни шакллантириш бўйича ташаббусидан ташвишда, деб баёнот қилди РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Шпион можароси: Лавров ва Австрия ТИВ раҳбари музокара ўтказди

"Умуман олганда, биз Ғарбда, шу жумладан Европада "Чегара билмас репортёрлар" номи остида машҳур тузилма томонидан ташаббус қилинаётган қатор ташаббусларнинг яширинча эмас, балки очиқчасига ҳаётга татбиқ этилаётганини ташвиш билан кузатмоқдамиз. Бу ғоялар шундан иборатки, улар журналистикага аллақандай ишонч индикаторларини ишлаб чиқишга қаратилган, масалан "оқ рўйхатлар" ва ҳоказолар", - деди Лавров франциялик ҳамкасби Жан-Ив Ле Дриан билан сешанба куни ўтказилган учрашув давомида.

"Аксарият ҳукуматлар бундай ёндошувларни қўллаб-қувватлай бошлаганликлари, биз сиёсий цензуранинг бир тури билан иш олиб бормоқдамиз, деган ёқимсиз фикр туғдирмоқда. Биз глобал ахборот контентини бирёқлама сиёсий ёндошувларга асосланган сиёсий омиллар асосида модерация қилишга уринишларини истамас эдик", - деди у.

Янгиликлар лентаси
0