Жамият

“Ўзбектелеком” интернет бўйича ҳисобот беради

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. “Ўзтелеком” Ўзбекистон президентининг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш ва уланиш тезлигини ошириш тўғрисидаги топшириқларини бажариш бўйича  ҳисоботини тақдим этади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилди. 2020 йилга келиб уланиш тезлиги МДҲ давлатлари даражасигача кўтариш мақсад қилиб қўйилган.

Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда нечанчи ўринда

Ўтган 10 ой мобайнида "Ўзбектелеком" АКда зарур бўлган яхшиланишлар тизимли таҳлил қилинди, керакли қурилмалар сотиб олинди, дастур-жадвал ишлаб чиқилиб, ташқи канал ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва операторлар, провайдерлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

“Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади, чунки барча томонларнинг ҳамкорлигисиз инновацион ривожланиш ҳақида сўзлаш мумкин эмас”, - дейилган хабарда.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Интернет ва ахборот хавфсизлиги: Ўзбекистонда яна бир давлат инспекцияси ташкил этилди

Компания томонидан телеграм-бот ишга туширилди, бу ерда Компанияга бажарган ишлар ҳақида ҳар қандай савол бериш мумкин. Энг яхши саволлар муаллифлари ушбу тадбирга таклиф этилади.

Аввалроқ Speedtest Global Index компанияси интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингини тузганди. Ҳисоботга кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 110-чи, оптик толали интернет тезлиги бўйича эса 112-чи ўринларни банд этганди. Россия эса 80-чи ўриндан жой олганди. Рейтингнинг биринчи ўриндаги қаторларни Норвегия, Исландия ва Сингапур эгаллаб олган.

Янгиликлар лентаси
0