Алламжонов янги лавозимга тайинланди

© FBКомил Алламжонов
Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Ҳукумат қарорига мувофиқ Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилинди телеграммдаги "Хуқуқий ахборот" каналида.

Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди, лекин расман бу ҳақда эълон қилинмаган эди.

Агентликнинг аввалги раҳбари Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилганлиги эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0