Ўзбекистонда тиббий патронаж хизмати янги тизимга ўтади

© Информационная служба Министерства здравоохранения УзбекистанаМедицинские работники
Медицинские работники  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Она ва бола ўлимининг олдини олиш, касалликларни кескин камайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда сезиларли натижаларга эришиш – патронаж хизматини жорий қилишнинг мақсадларидан биридир.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда патронаж хизмати тизими уч босқичда амалга оширилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Барча вилоятларда қизлар саломатлик марказлари ва аёллар маслаҳатхоналари очилади

“Тиббий патронаж хизмати инсон саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ва халқимиз саломатлигини муҳофазалашда муҳим ўрин тутади. Ушбу йўналишда ишлар талаб даражасида йўлга қўйилса, жамиятдаги кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларнинг олди олинади”, - дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.

Патронаж ишларини уч босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда аҳоли ҳар олти ойда хатловдан ўтказилади. Унда аҳоли орасида патронаж кўмагига эҳтиёжманд қатлам аниқлаб олинади. Иккинчи босқичда патронаж ҳамшира, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида аҳоли хонадонида мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилади.

“Унда патронаж парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналар патронаж билан қамраб олинади. Мақсадли патронаж ҳар ҳафтада, белгиланган режа асосида ташкил этилади”, - дейилган хабарда.

Врачи-гематологи в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Давлат тиббиёт муассалари ходимларининг маоши оширилди

Учинчи босқичдаги патронаж тадбирларини ташкил этишда бирламчи тиббий-санитария тизими ходимларига вилоят ва республика миқёсидаги даволаш муассасалари ва ихтисослашган илмий-амалий марказлар олимлари яқиндан кўмак беради. Бу тадбир эндиликда ҳар ойда ташкил этилиб, ушбу жараёнда сурункали касалликка чалинган, ихтисослашган тиббий кўмакка муҳтож беморлар қамраб олинади. Беморларни касаллигига қараб амбулатор ёки стационар шароитда туман, вилоят ҳамда республика муассасаларида даволаш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўртасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрганда, Нукусдаги оилавий поликлиникасига келганди. Шифокорлар билан бўлган суҳбатда поликлиникага келганларга сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ҳудуддаги аҳолини патронаж қилиш, ҳар бир одамнинг ҳароратини билиш кераклигини таъкидлаб, касаллик варақаларини электрон шаклга ўтказиш, замонавий тиббиёт ютуқлари асосида ишлаш бўйича кўрсатмалар берганди.

Янгиликлар лентаси
0