Ўзбекистонда “Фавқулодда муҳим ойлик” эълон қилинди

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25 ноябридан – 25 декабрга қадар Ўзбекистонда “Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги”  бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда “Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги” бошланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, ушбу  ойлик ис гази ҳамда қаровсиз қолдирилган ҳайвонлардан қутириш касаллиги юқишининг олдини олишга қаратилган.  Қишки мавсум бошланиши билан фуқаролар хонадонларни иситиш масаласида ҳар доим ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя этишавермайди.

“Сизлар билан биргаликда, фавқулодда вазиятларни олдини олишда ва қиш мавсумини беталофат ўтказишда жонбозлик кўрсатайлик”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўзининг «Тезкор рақами»ни ишга туширди. (71) 245-90-50 ёки 1050 қисқа рақамига туну-кун мурожаат қилиш ва малакали мутахассислардан керакли ёрдам ва маслаҳатни олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари сўнгги вақтларда кўпайиб кетгандан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига кўра махсус Республика комиссияси ташкил қилинган эди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0