Грузияда янги президент сайланди

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтишСаломе Зурабишвили
Саломе Зурабишвили  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузияда энг сўнгги бор ўтказилган халқ сайловида мустақил номзод бўлган аёл киши президент этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Грузияда янги президент сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Кеча бўлиб ўтган сайловнинг 99,7 % бюллетенлари ҳисобига кўра, мустақил номзод Саломе Зурабишвили 59,56 % овоз тўплаб ғалабага эришди,” – дейилган хабарда.

Натижалар бўйича унга энг яқин келган номзод Григол Вашадзе 40,44% овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Бу Грузияда бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичи эди. Унда Зурабишвили учун 1,14 миллион сайловчилар, Вашадзе учун эса — 778 минг киши овоз берган. Дастлабки ҳисобга кўра, сайловда 56,23% сайловчилар иштирок этган.

Грузияда президент 6 йил мамлакатни бошқаради. Бу мамлакатда ўтказўилган энг сўнгги умумхалқ сайлови бўлади. Кейинги президентлар 300 нафар депутатлар томонидан сайланади.

Янгиликлар лентаси
0