Жаҳон банки билан биргаликда ишлаб чиқилган "Ислоҳотлар йўл харитаси" бу нима?

© PixabayГрафик
График - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида ислоҳотларнинг 5та муҳим йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган "Ислоҳотлар йўл харитаси" муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Тошкентда 29 - ноябр куни "2019-2021 йилларга мўлжалланган тизимли ислоҳотлар асосий йўналишларининг йўл харитаси" мавзусидаги тақдимот-музокара кўринишида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Здании Посольства Узбекистана в Германии - Sputnik Ўзбекистон
Германия Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

Ушбу тадбирда вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари, етакчи маҳаллий мутахассислар, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари ва консалтинг муассасалари вакиллари иштирок этди.

"2017-2021-йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегияси" томонидан белгиланган асосий вазифаларга таянган ҳолда, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Жаҳон банкининг ишчи гуруҳи билан биргаликда, таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни қуйидаги бешта асосий йўналишларини ўз ичига олган «ислоҳотлар йўл харита» сини ишлаб чиқди:

1. Макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш

Тегишли институтларни мустаҳкамлаш, модернизация қилинган солиқ-бюджет сиёсати ва солиқ ислоҳотлари натижасида ҳосил бўладиган макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш. Хусусан, макроиқтисодий маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш тизимини ва пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, ички ва ташқи қарзларни бошқариш, давлат харажатларининг самарадорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

2. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнининг тезлашириш 

Рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнининг тезлашиши.Ер ва

Беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди
капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молия бозорларини ислоҳ қилиш масалалари қараб чиқилмоқда. Савдо сиёсати ва экспортни янада либераллаштириш, авиация секторини ислоҳ қилиш ва АКТ соҳасини ривожлантириш жаҳон иқтисодиётига бирикишни жадаллаштиришнинг келгуси чора-тадбирлари сифатида кўрилди. Хусусий сектор фаолиятидаги чекловларни олиб ташлаш, рақобатбардош бизнес муҳитини мустаҳкамлаш, инвестицион муҳит ва монополияга қарши тартибга солиш ишлари давом эттирилади. Қишлоқ хўжалигини, сув таъминоти ва энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қайта тикланадиган энергетика соҳасини ривожлантириш стратегиялари индивидуал саноатларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

3. Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни кучайтириш

Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга хизмат кўрсатишни кучайтириш. Таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг миллий стратегиясини, ҳамда меҳнат бозори, пенсия ва суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

4. Бозор иқтисодиётида давлатнинг ролини кучайтириш

Кучли бозор иқтисодиётида давлатнинг ролини кучайтириш. Уни ишлаб 

Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
ЕИБ делегацияси ҳаракатлар дастурини тузиш учун Ўзбекистонга келади
чиқариш жараёнининг бевосита иштирокчисидан, давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш, давлат улушига эга корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда товар ва хизматлар нархларининг иккиламчи тартибини бартараф этиш билан шуғулланувчи хусусий сектор ҳамкори кўринишига алмаштириш режалаштирилмоқда. Давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш давлат хизматларини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Жамоатчилик хабардорлигини ошириш учун фуқароларнинг замонавийлаштириш жараёнларида иштирокини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.

5. Атроф-муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Атроф-муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Уни ҳимоя қилиш учун "йўл харитаси" ни, сувни тежаш дастурини, суғориш ва мелиорация тизимини ривожлантиришни режалаштирилмоқда.

Муҳокамада кимлар иштирок этди?

Таркибий ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг аниқ йўналишлари ва фаолияти бўйича тақдимотлар ўндан ортиқ вазирликлар ва давлат қўмиталари, Марказий банк ва бошқа идораларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилди. 

"Йўл харитаси" доирасида қабул қилинган қарорларни ҳар томонлама иқтисодий экспертизадан ўтказиш учун тегишли соҳаларда нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиш режалаштирилган. Хусусан, тақдимотда қуйидаги хорижий мутахассислар иштирок этишди:

  • Денни Лейпсигер - Жорж Вашингтон университети (АҚШ) Профессори, Жаҳон банкининг собиқ вице-президенти;
  • Клаус Роланд - Мерcатор Институтининг (Германия) Хитой тадқиқотлари бўйича мутахассиси, Жаҳон банкининг Россия, Хитой ва Ветнам давлатларидаги собиқ директори;
  • Эдуардо Битран - Адолфо Ибанез университети профессори, Чилининг собиқ жамоат ишлари бўйича вазири;
  • Юнг Сугил - СУНЙ Университети профессори, Корея миллий стратегияси институтининг ва Корея Республикасининг «яшил ўсиш» бўйича президентлик қўмитаси собиқ раҳбари.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, таркибий ўзгаришларни ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0