Сиёсат

АҚШ Россиянинг Керч бўғозидаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Резолюцияда Россия ҳаракатлари қораланишидан ташқари, ушбу ҳаракатлар "минтақада нотинчликни юзага келтираётгани" ва "вазиятни янада ўткир тус олдираётгани" ҳақида айтилган. Сенат дунё ҳамжамиятидан Россиянинг ушбу ҳаракатларига қарши чиқиш қилишга даъват қилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШ сенати Россиянинг Керч бўғозидаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди. Керч бўғозида Россия чегарасини бузганлиги учун учта украина кемалари қўлга олинган эди, деб ёзади Hill нашрига таянган ҳолда РИА Новости.

Якшанба куни Украина ҲДКга қарашли "Бердянск", "Никополь" ва "Яны Капу" кемалари — Россия чегарасини бузиб, РФга қарашли худудий сувларга кирган ва Қора денгиздан Керч бўғозига қараб ҳаракатланган. Улар хавфли манёврларни амалга оширган, Россия ҳукуматининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва натижада қўлга олинган.

Нашр хабарига кўра, резолюция овоз бериш йўли билан эмас, бир овоздан қабул қилинган. Ушбу ҳужжат АҚШ ижро ҳокимияти учун мажбурий характерга эга эмас.

"Бугун сенат (Россия президенти) Владимир Путинга Азов денгизида Украинага нисбатан унинг ҳукумати агрессиясига тоқат қилмаслигини англатувчи аниқ сигнални йўллади. Биз Россиянинг бирёқлама тартибда халқаро қоидаларни қайта ёзишга қаратилган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларини қатъий қоралаймиз", - деб баёнот қилган сенатор Крис Мерфи.

Президент РФ В. Путин посетил инвестиционный форум ВТБ Капитал Россия зовёт! - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Керч бўғозидаги ҳодиса бўйича изоҳ берди

Сенаторлардан яна бири - Рон Жонсон резолюция Украинани қўллаб-қувватлашни ифодалашини билдирган. У шунингдек, резолюция бир овоздан қабул қилингани ҳақидаги фактни маъқуллашини билдирган.

Резолюцияда Россия ҳаракатлари қораланишидан ташқари, ушбу ҳаракатлар "минтақада нотинчликни юзага келтираётгани" ва "вазиятни янада ўткир тус олдираётгани" ҳақида айтилган. Сенат дунё ҳамжамиятидан Россиянинг ушбу ҳаракатларига қарши чиқиш қилишга даъват қилмоқда.

Илгарироқ Оқ уй Россия томонини ушбу ҳодисага ишора қилган ҳолда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Путин билан Аргентинада мўлжалланган учрашувини бекор қилгани ҳақида хабардор қилган эди. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков ўз навбатида Кремль АҚШ маъмуриятининг ушбу қароридан таассуфда эканлигини маълум қилганди. Песков "кун тартибида турган жиддий халқаро ва иккиёқлама масалалар номаълум муддатга қолдирилаётгани", аммо Путин "америкалик ҳамкасби билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини" қўшимча қилган эди.

Россия президенти Владимир Путин сал олдин "Россия зовёт” инвестицион форуми чоғида Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг Россия чегарасини бузиб кириши ҳодисаси бўйича изоҳ берган ва Керчдаги ҳодисани Киев томонидан сиёсий душманларга босим ўтказиш режасида бошланган нопок ўйин эканлигини айтиб, унда олдиндан тайёрланган провокация аломатлари мавжудлигини таъкидлаган эди.

Украинские корабли, которые были накануне задержаны российскиим пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
Видео
ФХХ Россия чегарасини бузган Украина ҳарбий кемаларини намойиш қилди - видео

Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилиш учун баҳона бўлиши мумкин.

Шунингдек, Путин Украина кема экипажлари орасида икки нафар Украина хавфсизлик ходимларини бўлганини эслатиб ўтди. Улар аслида операцияни бошқаришган. Россия раҳбари бу воқеа Россия ва Украина муносабатларини барқарорлаштириш ҳаракатларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0