Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны Узбекистана
Первый день проверки войск Минобороны Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги янги байроқ ва эмблемасини намойиш этди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг янги  байроғи ва эмблемасини тасдиқлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик байроғи кўк рангдаги тўртбурчак шаклидаги матодир. Байроқдаги кўк ранг ҳокимият, улуғворлик, қадр-қиммат, куч ва қудратни ифода этади.

© Министерство обороны Республики УзбекистанЭмблема Министерства обороны Узбекистана
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди - Sputnik Ўзбекистон
Эмблема Министерства обороны Узбекистана

Байроқнинг олд ва орқа томони марказида гералдик белги — Мудофаа вазирлигининг эмблемаси тасвирланган. Мудофаа вазирлигининг гералдик белгиси — эмблемаси эса сариқ ва кўк рангли айлана тасмаси бўлган сариқ рангдаги доирадан иборат.

Эмблеманинг ички қисмида қадим замонларда давлатчилик, баркамоллик, бирлик ва лашкарлик рамзини англатувчи, шунингдек, қадим Шарқ давридан илмий меъморчиликнинг асосий элементи бўлмиш саккиз қиррали юлдуз жойлашган. Юлдузнинг бурчаклари ўртасида заррин рангдаги нурлар тарамлари мавжуд.

Саккиз қиррали юлдузнинг ўртасида отда савлат билан ўтирган буюк саркарда Амир Темур тасвирланган.

Янгиликлар лентаси
0