Uzbekistan Airways Москвага чипта нархларини пасайтирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента
Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арзон чипталарни 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йилнинг 15 январгача бўлган рейсларга сотиб олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипта нархларини пасайтирди.

Компания матбуот хизматида хабар беришларича, 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йил 15 январгача Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипталарининг энг паст нархи 100 еврони, Москвага бориб-қайтиш чипталари нархи эса 175 еврони ташкил этади.

Аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилган эди.

Boeing для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари 50%лик чегирмалар эълон қилди

Бундан ташқари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибидан “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ алоҳида компания сифатида ажралиб чиқиши ҳақида 27 ноябрь куни қабул қилинган президент қарорида айтиб ўтилганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Янгиликлар лентаси
0