Ўзбекистон ва Беларусь АЭС соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСтроящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото
Строящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек делегацияси ташрифи дастуридан атом электростанцияси майдончасини бориб кўриш ва "Белорусская АЭС" давлат корхонаси раҳбарияти билан танишув ҳам ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. "Ўзатом" агентлиги Бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегацияси атом энергетикаси соҳасидаги тажрибаси билан танишиш мақсадида Беларусь Республикасида ташриф уюштирди, деб хабар қилди "Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати.

Старт проекту строительства первой АЭС в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин

Ташриф давомида 29 ноябрь куни Беларусь Энергетика вазирлигида делегация аъзоларининг вазир ўринбосари Михаил Михадюк билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Беларусь Республикасининг атом электростанциясини қуриш соҳасидаги тажриабасига оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Белорусь томони "Ўзатом" агентлиги ва "Enter Engineering Pte Ltd." пудратчи ташкилот вакилларини станцияни қуриш, миллий ядровий энергетик дастурни илмий асослаш, қурилишда тизим таркибига кирувчи вазирликлар иштироки ва бошқа масалалар бўйича тўпланган тажриба билан таништирди.

Учрашув доирасида Беларусь Энергетика вазирлиги билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ўртасида Ўзаро англашув меморандумининг имзоланган нухсалари алмашилди.

Сафар давомида Ўзбекистон делегациясининг "Белнипиэнергопром" РУП раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди.

Унда Беларусь АЭС қурилишига инвестиция киритиш бўйича асослашни тайёрлаш, атом электростанциясини қуришга мўлжалланган рақобат майдончаларни баҳолаш ва устувор майдончани, шунингдек АЭС нинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича материалларни танлаш бўйича тажриба ўрганиб чиқилди.

Шуниндек ташриф дастуридан атом электростанцияси майдончасини бориб кўриш ва «Белорусская АЭС» давлат корхонаси раҳбарияти билан танишув ҳам ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0