Катта Жорж Буш вафот этди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишДж.Буш старший
Дж.Буш старший - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашр хабар қилишича, Буш 30 ноябрга ўтар кечаси вафот этган.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш 94 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Нашр хабар қилишича, Буш 30 ноябрга ўтар кечаси вафот этган.

"Жен, Нейл, Марвин, Доро ва мен қайғу ил шуни маълум қиламизки, 94 буюк йилни яшаб ўтган, бизнинг азиз падари бузрукворимиз оламдан кўз юмди", — дейилади баёнотда, кичик-Бушга қарашли марказнинг расмий  Twitterида.

Буш 1989-1993 йилларда давлат раҳбари лавозимини эгаллаган. Унинг халқаро сиёсати Панама, Филиппин ва Форс қўлтиғида ўтказилган ҳарбий операциялар билан ўлчанади. Катта-Буш шунингдек, АҚШ марказий разведкасининг 11-раҳбари (1976-1977 йиллар) ва АҚШнинг 43-вице президенти (1981-1989 йиллар) лавозимларини эгаллаган. Жорий йилнинг апрелида унинг рафиқаси Барбара Буш оламдан ўтган эди. Жуфтлик 73 йил биргаликда ҳаёт кечирган.

Янгиликлар лентаси
0