Дунёда

Туркия ё Россияни ё Ғарбни танлаши керак – АҚШ сенати Туркияга ультиматум қўйди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва НАТО Туркия Россиядан “С-400” сотиб олаётганидан нега бунчалик ваҳимага тушгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Туркия ё Россияни ё Ғарб мамлакатларини танлаши керак, деди АҚШ сенатининг қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Жеймс Инхоф (Жон Маккейн ўрнига келган сенатор).  Бу ҳақида Блумберг хабарига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.

ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилмоқчи

“Агар Туркия F-35 дастури ичида қолишни истаса, у Россиядан С-400 тизимларини олишдан воз кечиши керак”, - деди Инхоф Пентагоннинг Конгресс учун тайёрланган ҳисоботига изоҳ бераркан.

Инхоф айтишига қараганда, Туркия АҚШнинг НАТО бўйича жуда муҳим ҳамкоридир. Шу сабаб у ўз мақомига мувофиқ ҳаракат қилиши керак. “Туркия ё Россияни ё Ғарбни танлаши керак. Агар Туркия С-400 сотиб олишда давом этса - уни салбий оқибатлар кутмоқда” – деди сенатор.

Блумберг шунингдек, АҚШ ва НАТО Туркиянинг С-400 сотиб олишидан нега бунчалки ташвишга тушганини ҳам айтиб ўтган. Ҳарбий эксперт Стивен Залогининг фикрига кўра, Туркияга С-400 билан бирга россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам келишади ва улар С-400ни американинг F-35 самолётига қарши синаб кўриш имконига эга бўлиши мумкин.

“Россиялик ҳарбий мутахассислар С-400 радарларини Туркиянинг F-35 самолётларига қарши синаб кўриши мумкин. Бу америка қирувчи самолётининг антирадар хусусиятларини йўққа чиқариши мумкин”, - дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия 2017 йилнинг декабр ойида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган тўртта ЗРК С-400  дивизиони етказиб бериш борасида битим имзолаган эди. Шартномага кўра, мажмуанинг биринчи партияси 2019 йилнинг октябрь ойида етказиб берилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader