Фарғона автобусларида янги тўлов тизими жорий этилди

CC0 / Pixabay / В салоне автобуса, архивное фото
В салоне автобуса, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунга ўхшаш тўлов тизими аллақачон Самарқанд автобусларида амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Фарғона жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилди. Ушбу тизим туфайли йўловчилар TezCard карталари ёрдамида тўловни амалга оширишлари мумкин.

Йўловчилар картани автобусдаги махсус терминалга теккизишса кифоя.

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишлаб чиқилди

Шунга ўхшаш тўлов тизими аллақачон Самарқанд автобусларида жорий йилнинг май ойидан ишламоқда. Мазкур тўлов тизими йўловчиларга қатор қулайликлар туғдирди: ҳисоб-китоб вақти қисқарди, тўлов операциялари янада шаффоф бўлди.

Шунингдек, янги тизим транспортнинг юкланиш статистикаси ва таҳлили учун маълумотларни тўплаш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0