Пиллачилик тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча имтиёзлар тасдиқланди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПроверка шелковичных коконов
Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. 

Қарор билан:

- 2019–2021 йилларда пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан томорқа ерларида (аҳоли хонадонларида) тут кўчатлари экишни ва парранда боқишни ташкил этишнинг мақсадли прогноз параметрлари;

- 2019–2021 йилларда пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан ипак қуртини парваришлаш иншоотларини қуришнинг мақсадли прогноз параметрлари тасдиқланди.

Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда уйда пилла етиштирувчилар даромад солиғи тўламайдиган бўлди

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг пилла ҳосили учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдорлардан ортиқча пилла топширилганида, 5 килограммгача ортиқча пилла ҳосили харид нархига нисбатан 15 фоиз, 5 килограммдан юқори бўлган қисмига – 25 фоиз миқдорида устама тўлаш тизими жорий этилади.

Бундан ташқари, 2019–2021 йилларда ажратиладиган банк кредитлари фоиз харажатларини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари томонидан белгиланган кредит ставкасининг 50 фоизи, бироқ 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда компенсация тақдим этиш тартиби ўрнатилади.

Шунингдек, қарор билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди.

Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб тармоқ ташкилотлари ходимларини ихтисослашган олий таълим муассасаларидаги “Ипакчилик ва тутчилик” таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга белгиланадиган қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида тест синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилади. Бунда олий таълим муассасаларига қабул:

- ходимнинг умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва тармоқ ташкилотларида камида 3 йил амалий иш стажига эга бўлиши;

- контракт тўлови тармоқ ташкилоти томонидан кафолатланган ҳолда амалга оширилиши ва ходим – битирувчининг ўқишни тамомлаганидан сўнг 5 йил давомида тармоқ ташкилотида ишлаб бериши шарти билан амалга оширилади.

Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Халқаро ипакчилик форуми ва “Ипак ва Мода” (“Silk & Fashion”) халқаро ипакчилик кўргазмаси ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0