Самарқандда 30та янги меҳмонхона қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДорога в Самарканде
Дорога в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг тўққизинчи декабрига қадар мазкур шаҳар ва туманларда меҳмонхоналар қурилиши учун ер участкалари ажратилади

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Самарқанд шаҳрида 20та, Ургут ва Самарқанд туманида 5тадан янги меҳмонхона қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг жорий йил 29 ноябрдаги қарорида айтиб ўтилган, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Эркинжон Турдимов стал хокимом Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятининг янги ҳокими ўз фаолиятини нимадан бошлади

"Шу йилнинг 9 декабрига қадар мазкур шаҳар ва туманларда меҳмонхоналар қурилиши учун ер участкалари ажратилади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, намунавий лойиҳалар асосида меҳмонхоналар қуриш юзасидан инвестор-тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилади. Қурилиши режалаштирилган меҳмонхоналар учун хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш, улар билан музокаралар ўтказиш каби вазифалар ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Икки ой муддатда эса меҳмонхоналарнинг бандлигини таъминлаш ҳамда брон қилишнинг самарали тизимини жорий қилган, кўрсатилаётган хизматларни тар­ғиб қилган ва меҳмонхона ходимларини ўқитган ҳолда фаолиятни янада ривожлантириш бўйича   маркетинг ишлари режаси ишлаб    чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0