Дунёда

Трамп авдокати порно актриса Дэниелсдан 800 минг доллар талаб қилди

© AP Photo / Markus SchreiberПорноактриса Сторми Дэниелс (настоящее имя — Стефани Клиффорд)
Порноактриса Сторми Дэниелс (настоящее имя — Стефани Клиффорд) - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Трамп адвокатлари порно актриса Сторми Дэниелсдан суд ҳаражатларини қоплаб беришини талаб қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокатлари порно актриса Сторми Дэниелс (ҳозирги исми – Стефани Клиффорд)дан 800 минг доллар атрофидаги маблағни, яъни суд ва ҳуқуқий ҳаражатларни қоплаш берилиши мақсадида судга мурожаат қилишди. Сторми бундан аввал Трампга қарши туҳмат қилиш бўйича ариза топширганди. Бу ҳақда РИА новости Fox News телеканалига асосан хабар қилди.

Собака кинологической службы  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Секс-ўйинчоқлар, колбаса, ўргимчак: йўловчилар багажида топилган энг ғалати нарсалар

Телеканалнинг маълумотларига кўра, АҚШ президенти адвокати Чальз Хардер унинг фирмаси Дэниелс иши бўйича Трампни ҳимоя қилиш учун 500 соатдан ортиқ вақт сарфлаган ва суд ҳаражатлари эса 390 минг долларни ташкил қилган.

Шунинг учун адвокат суддан соат ва суд ҳаражатларига тенг бўлган пулларни Дэниелс томонидан тўланиши тайинлашни сўраган. Бу “қайта шикоят арзларини ёзилиши ва енгилтак ишлар бўйича бўҳтон маълумотларни тарқатиш” олдини олиш учун қилинаётганлигини айтилади.

Судья Джеймс Отеро ҳозирча бу адвокат талабномаси бўйича қарор чиқармади.

Порно актрисанинг адвокати Майкл Авенатти Трамп адвокатларининг талаблари “беъмани ва ғазабни келтирадиган” деб изоҳ беради.

“Сиз шунчаки оддий осмондан бирон рақамни олиб, менинг мижозимни Дональд Трампга бўйсунишга мажбурлашга ҳаракат қилиб, уни қўрқита олмайсизлар”, - деди Авентати.

Актриса апрелда Нью-Йоркда федерал судга шикоят аризасини топширганди.

Дэниелс аризасига кўра, Трамп унга 18 апрель куни туҳмат қилган, у Twitter орқали актриса АҚШ етакчиси билан алоқаларни ошкор қилмаслиги учун унга таҳдид қилиш бўйича фирибгарликда иштирок этишини ёзган.

Караван мигрантов из Гондураса направляется в США - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди

Дэниелс ва унинг адвокати суд ҳакамлари ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши ва унга етказилган моддий зарар қопланиши талаб қилади. Октябрь ойида Нью-Йоркда федерал суд Трампга қарши Дэниелс арзини унга нисбатан туҳмат сабабли кўриб чиқишни рад этади.

Илгари, актриса ва Трамп ўртасида алоқалар унинг Меланья билан 2006 йилда тўйидан кейин бир йилдан ўтгандан сўнг бўлганлиги ҳақида маълум қилинган. Аввалида порно актриса Трамп билан алоқалари тўғрисидаги хабарни инкор қилади. Бироқ кейинчалик Клиффорд Лос-Анджелес Олий судига арз топширганлиги маълум бўлади. Унда Трамп билан алоқаларни ошкор этиш ҳақидаги келишув ҳақиқий эмаслигини таъкидланган. Актриса ўз аризасида Трамп билан алоқа 2006-2007 йилларда бўлганлигини ёзган.

Янгиликлар лентаси
0