Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ махалле "Дархан" активисты почтили память героев ВОВ
В махалле Дархан активисты почтили память героев ВОВ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дархон маҳалласи фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ва реставрация қилинган ёдгорлик янги жойга ўрнатилгани муносабати билан Ватан учун жон фидо қилганлар хотирасини ёд олиш учун тўпланишди

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туманига қарашли "Дархон" маҳалла йиғини фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасини ёд этиш ва реставрация қилинган монумент пойига гул қўйиш мақсадида 6-декабр куни эрталабдан маҳалланинг янги қурилаётган биноси олдида тўпландилар.

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ махалле "Дархан" активисты почтили память героям ВОВ
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
В махалле "Дархан" активисты почтили память героям ВОВ

Тўпланганлар асосан шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар, маҳалла фаоллари.

"Қурилиш битсин, монумент атрофига гуллар экамиз, кўркам жойга айлантирамиз", - дейди тадбирда иштирок этаётган аёллардан бири. Унинг гапини бошқа аёллар қўллаб-қувватлайди. Атрофга эрта баҳор атиргул кўчатлари экишга келишилади.

Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади

Тадбирни очиб берган 94 яшар отахон, "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши раиси Маҳкам Алиев сўзи аввалида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, қаҳрамонлари хотирасига қўйилган ёдгорлик янги жойга кўчирилиши муносабати билан вақтинча олиб қўйилгани ва эндиликда янгитдан ўрнатилганини эслатиб ўтди.

Оқсоқолнинг сўзларига кўра, ёдгорлик атрофи суратда акс этганидек ҳолатда бўлмайди, қурилиш ишлари ўз якунини топиши билан, атроф ободонлаштирилади.

"Монумент орқасида турадиган дўкон олиб ташланади, атроф гулзорга айлантирилади. Ҳозир ҳаммамиз кўриб турган ҳолат - вақтинча. Қурилиш ишлари битсин, бу ер барчанинг ҳаваси келадиган масканга айлантирилади", - деди Маҳкам ота Алиев.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПамятник героям ВОВ в махалле "Дархан".
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
Памятник героям ВОВ в махалле "Дархан".

"Бугун биз Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни хотирлаш учун ҳам тўпландик. Бундан буёғига уруш бўлмасин, ҳеч ким ўлмасин. Урушда ўлганлар ва қайтиб келганларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармасдан, ҳурмат-иззатда бўлайлик. Вақти-вақти билан эсга олиб, уларнинг ҳақига дуо қилиб туриш керак", - деди маҳалла фаоли.

Алиев Иккинчи жаҳон уруши даврида текстил комбинати чугунолитейний цехида ҳар куни 12 соатдан чанг ва тутунда нафас олиб бўлмайдиган шароитларда ишлаган ва қўлбола гранати корпусини қуйишда қатнашган "Дархон" маҳалласидан бўлган фуқароларни ёдга олди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваОбщественный деятель Муборак Юнусходжаева возле монумента героям ВОВ
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
Общественный деятель Муборак Юнусходжаева возле монумента героям ВОВ

"Маҳалламизда урушга бормаганлар ҳам жонини аямасдан ишлашган, фронтга қандай қилиб бўлса ҳам ёрдами тегсин учун меҳнат қилишган. Нонга ҳам қорни тўймаган маҳалида ҳам ҳеч ким ҳукуматни устидан, ё давлатни устидан норози бўлиб арз қилмаган", - деб таъкидлади отахон. 

© Sputnik / Дильшода РахматоваАктивисты возложили цветы монументу героям ВОВ в махалле "Дархан"
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
Активисты возложили цветы монументу героям ВОВ в махалле "Дархан"

Тадбирда иштирок этган фаоллардан бири, бугунги кунда "Бувижон мактаби"га асос солган ва жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган ёши саксондан ошган онахон - Муборак Юнусходжаева ҳам Спутник мухбирига берган интервьюси давомида ўзбек халқи Иккинчи жаҳон уруши даврида ота-боболар томонидан кўрсатилган қаҳрамонликларни ҳеч қачон унутмаслиги ҳақида гапирди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ махалле "Дархан" активисты почтили память героев ВОВ
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
В махалле "Дархан" активисты почтили память героев ВОВ

"Ўзбек халқининг жуда гўзал фазилатлари бор, шулар ичида энг қадрли, энг кераклиси - бу хотира ва қадрлаш кунидир. 9-майда шу муқаддас санани ҳаммамиз нишонлаймиз. Ҳамма бир хил туғилади ва пайти келганида кетади. Шу келиш билан кетишнинг ўртаси ҳаёт дейилади. Лекин ҳаёт ҳаммада ҳар хил. Бири машҳур бўлади илм билан, бири иши билан, бири ватанга садоқатли кураши билан. Шу ватан учун жонини берган инсонлар хотирасига қўйилган ёдгорлик, қайтараман, ремонт ишлари туфайли вақтинча четга олинган ёдгорлик ҳозир янги жойга ўрнатилди. Маҳалла халқи ҳар бир байрамда бу ёдгорликка катта ҳурмат бажо келтириб, гул кўтариб келади. Қуръон тиловат қилишади. Бу нимадан далолат? Яхши инсонлар номи ҳеч қачон ўчмаслигидан", - дейди онахон.

© Sputnik / Дильшода РахматоваАктивисты махалли "Дархан" собрались почтить память героев ВОВ
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
Активисты махалли "Дархан" собрались почтить память героев ВОВ

Маҳалла раиси Ҳусан Валиев Спутник мухбирига берган интервьюсида аввало ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги фашизмга қарши ғалабаси туфайли бугунги кунларга эришилгани, уруш қатнашчиларининг ҳаммаси ўз ватани учун жон фидо қилгани ва бу қаҳрамонликларни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади. "Биз ўша йилларда амалга оширилган ишлар, кўрсатилган қаҳрамонликлар ҳақида ёш авлодларга аниқ маълумотларни етказишга ҳисса қўшмоғимиз лозим. Монументни янги жойга кўчирилиши ва унинг атрофида болалаб кетган миш-мишларга жавобан айтиш мумкинки Москва ҳам бирдан қурилган эмас. Хотира барчамиз учун муқаддас ва шундай бўлиб қолади", деди оқсоқол.

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ махалле "Дархан" Мирзо-Улугбекского района активисты почтили память героев ВОВ
Яхши инсонни номи ҳеч қачон ўчмайди - Дархон маҳалласида уруш қаҳрамонлари хотирланди - Sputnik Ўзбекистон
В махалле "Дархан" Мирзо-Улугбекского района активисты почтили память героев ВОВ

Тадбир монумент пойига гул қўйиш билан якунланди.

Янгиликлар лентаси
0