Жамият

Олимлар: аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин

CC0 / pixabay / Женщина спит. Иллюстративное фото
Женщина спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Оксфорд университети олимлари аёлларни хиёнат қилишга бўлган мойилликларини қандай аниқлаш мумкинлиги маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Оксфорд университети мутахассислари тадқиқот ўтказиб, чап қўлининг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлган аёллар ўз жуфтига хиёнат қилишга мойил бўлишларини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Biology Letters нашрида келтирилган.

Чашка кофе - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Аччиқ муҳаббат: инсонлар нима сабабдан қаҳвани хуш кўришади – олимлар тадқиқоти

Натижаларга кўра, хиёнат қилишга мойил бўлган хонимларнинг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлади. Бироқ эркакларда шунга ўхшаш боғликлик кузатилмаган.

Олимлар аниқлашича, бармоқлар узунлиги ўзаро муносабати аёллар жинсий гормони эстрогенлар даражасини акс эттирган.

Тадқиқотда жами 474 нафар киши иштирок этган. Улардан анкета тўлдиришни сўрашган. Анатомик кўрсатгичлари ўлчаниб, таҳлиллар олинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала