Жамият

Шин: шахмат болаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради

© Sputnik / /Рамиз БахтияровМинистр дошкольного образования Узбекистана Агриппина Шин
Министр дошкольного образования Узбекистана Агриппина Шин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шахмат ўйини болаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва уларни меҳнатга ва ғалабага интилишга одатлантиради.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қўлга киритган ғалабаси ҳақида ўз фикрларини Sputnik Ўзбекистон мухбирига билдирди.

“Ҳар бир ўзбекистонлик қалбини қувонч, завқ, ва албатта, фарзандларимизга бўлган ғурур туйғуси қамраб олди. Ғалабага давлат, ота-оналар ва болалар ўзаро интеграцияси туфайли эришилди”, - деди вазир.

Экс-чемпион мира по шахматам Анатолий Карпов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Карпов: шахмат Россияга Ўзбекистондан кириб келган бўлиши мумкин

Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида “болаларда энг кичик ёшдан бошлаб шахматга ҳавас уйғотишади”, деб маълум қилди.

“Айнан шахмат ўйини фарзандларимизнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва уларни меҳнатга ва ғалабага интилишга одатлантиради”, - деб қайд қилди Агрипина Шин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи марта ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни қўлга киритишди ва ғолибларга президент совғалари – «Спарк» автомашиналари топширилди.

Янгиликлар лентаси
0