Ўзбекистонда 7 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди – президент

© Sputnik / Виталий ТимкивУборка пшеницы
Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев табиат инжиқликларига қарамасдан етиштирилган ҳосил учун деҳқон ва фермерларга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерларни Ўзбекистонда илк бор нишонланаётган касб байрами билан табриклади, президент матбуот хизматига асосан.

Табрик сўзидан президент бу йил оғир келган табиий шароитларни қайд этиб ўтди.

“Ҳақиқатан ҳам, табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдиргани, кузда эса ёғин-сочинларнинг барвақт бошлангани мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди,- деди президент.

Ушбу мураккаб шароитларга қарамасдан, деҳқонларнинг мардона меҳнати билан умумий қиймати 58 триллион 181 миллиард сўм ($ 7 млрд. кўпроқ) ҳосил етиштирилганини ҳам айтиб ўтди.

“Юртимиз бўйича 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрлашга эришганингиз таҳсинга лойиқ”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўз табрик сўзида президент шунингдек деҳқонларга берилаётган кредитлар миқдори 142 %га ошгани, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 416 та қишлоқларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ва 2 миллионга яқин аҳоли учун янги уй-жойлар, табиий газ, электр, ичимлик суви тармоқлари, равон йўллар, мактаб ва боғчалар, шифо масканлари, маданият ва спорт иншоотлари қурилаётганини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0