Instagram янги функцияни ишга туширди

© Foto : PixabayInstagram app
Instagram app - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги функция фойдаланувчилар учун қулайлик туғдиради. Овозли хабар юборишнинг максимал вақти бир дақиқани ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Instagram ижтимоий тармоғида овозли хабарлар билан алмашиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter саҳифасида маълум қилинган.

Овозли хабар юбориш учун  Direсt᾽даги микрофон тугмачасини босиб, уни овозли хабарни ёзиш вақтида ушлаб туриш керак бўлади.

Овозли хабарнинг максимал вақти эса бир дақиқани ташкил қилиши маълум қилинган.

Ёзувларни бир неча марта эшитиш мумкин, улар хабарлар тарихидан ўчиб кетмайди.

Instagram 2010 йилнинг октябрь ойида пайдо бўлиб, бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Жорий йилнинг июнь ойида Instagram фойдаланувчилари сони бир миллиардга етди.

Янгиликлар лентаси
0