Шавкат Мирзиёев - Instagram’да энг машҳур президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқот Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Instagram саҳифасига аъзо бўлганлар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудидаги сиёсатчилар ичида пешқадамлардан бири эканлигини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. BCW (Burson Cohn & Wolfe) халқаро пиар-агентлиги “Дунё етакчилари Instagram᾽да” номли тадқиқотини эълон қилди ва унда 426 та расмий давлат аккаунтларини таққослаб кўрди. Ўзбекистондан ушбу тадқиқотда президент ва бош вазир Абдулла Арипов аккаунтлари қатнашди, деб хабар қилди “Халқ сўзи” нашри.

Ўтказилган тадқиқот Шавкат Мирзиёев аккаунти собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда эканлиги кўрсатди. Унинг Instagram᾽даги кузатувчилари тадқиқот ўтказилган вақтда 831,7 минг кишини ташкил қилган, айни дамда эса кузатувчилар сони 1 миллиондан ошиб кетган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shavkat Mirziyoyev (@mirziyoyev_sh)

Тадқиқот маълумотларига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведев аккаунти МДҲ давлат раҳбарлари ўртасида пешқадамлик қилмоқда. Унинг кузатувчилари сони 2,91 миллиондан ортиқ. Биринчи бешликка Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (236,7 минг кузатувчи), Украина президенти Пётр Порошенко (123,6 минг кузатувчи) ва Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев (77,9 минг кузатувчи) аккаунтлари киритилган.

Дунё рейтингида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Instagram саҳифаси 15 миллион кузатувчиси билан 1-поғонани эгаллаган. Индонезия президенти Жоко Видодо 12 миллиондан ортиқ кузатувчи билан 2-ўринда жойлашди. АҚШ президенти Дональд Трамп 10 миллиондан ортиқ кузатувчилари билан пешқадамлар учталигига якун ясаган.

Янгиликлар лентаси
0