Ўзбекистон армиясида илк бор "Илғор мутахассис" танлови ўтказилмоқда

© Министрество обороны РУзУзбекские военослужащие на АрМИ-2017
Узбекские военослужащие на АрМИ-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу танлов муддатли ҳарбий хизматчиларда жанговар тайёргарлик ва ҳарбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш, аскарлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, уларнинг мутахассисликлари бўйича билимларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. 11 декабрь кунидан бошлаб Марказий ҳарбий округига қарашли "Фориш", Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг "Термиз" ва "Нуристон" ҳамда Тошкент ҳарбий округининг "Чирчиқ" полигонларида аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларда аниқ мутахассисликлар бўйича тайёрланаётган муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари ўртасида "Илғор мутахассис" мусобақасининг якуний босқичи бошланди.

Президент фармойишига мувофиқ 26 ноябрда эрта тонгда Ўзбекистон Қуролли кучлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилган эди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда армия тайёргарлиги текширилмоқда – энг сара фото суратлар

Ўзбекистон армиясида илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақа 21 декабрь кунига қадар 20 дан ортиқ йўналиш бўйича ўтказилади. Уларда 230 нафарга яқин муддатли ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Мусобақаларнинг очилиш маросимларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби ҳамда ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонликлари вакиллари аскарларни қизғин қутлаб, баҳсларда маҳорат ва матонатларини намойиш этишларида зафарлар тилашди.

Якуний босқич давомида аскарлар тест синовлари ва жисмоний тайёргарликдан назорат машқларини топширади ҳамда мутахассислиги бўйича амалий кўникмаларини намойиш этишади.

Ушбу танлов муддатли ҳарбий хизматчиларда жанговар тайёргарлик ва ҳарбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш, аскарлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш,шунингдек, уларнинг мутахассисликлари бўйича билимларини такомиллаштириш ва малакаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг бошида Шарқий ҳарбий округига қарашли "Фарғона" ҳарбий қисм ва дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшин турлари, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида Қуролли Кучларда анъанавий ўтказилаётган энг катта кўрик-танлов — "Энг илғор мутахассис"нинг якуний босқичи ўтказилганди.

Янгиликлар лентаси
0