Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи Болгарияга етиб келди

© NUZУзбекские трудовые мигранты в Болгарии
Узбекские трудовые мигранты в Болгарии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Болгариянинг энг катта қандолат фабрикасида меҳнат қилишади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. 10 декабрь куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи София шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Болгарияда энг катта бўлган “SI Commercial 7” қандолат фабрикасида меҳнат қилишади. Ўзбекистонлик ишчилар ушбу узоқ юртдан иш топишига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Болгариянинг “Excellence Solutions Group” компаниялари орасида имзоланган шартнома сабаб бўлди.

© Новости УзбекистанаВ Болгарию прибыла первая официальная группа трудовых мигрантов из Узбекистана
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи Болгарияга етиб келди - Sputnik Ўзбекистон
В Болгарию прибыла первая официальная группа трудовых мигрантов из Узбекистана

Ишчи ёлловчи компания директори Рената Круз ўзбекистонлик мигрантлар Болгария фабрикасида ўзларининг “меҳнатсеварликларини, озодаликларини ва ишчанликларини” намойиш қилишларига умид қилмоқда.

Шу билан бирга Болгария компанияси Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда  ва Европа қонунчилигига мувофиқлаштиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0