ИИББ “лайклар” учун Инстаграмга видеони жойлаштирган ёшларга нисбатан чора кўрди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобильные воры
Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инстаграм ижтимоий тармоғига ўзларини “блогерлар”, “влогерлар”, “пранкерлар” деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган иккита видеолавҳа жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “лайклар” учун Инстаграмга видеони жойлаштирган ёшларга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
ДХХга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган “сохта полковник” қўлга олинди

Хабарда айтилишича, инстаграм ижтимоий тармоғига ўзларини “блогерлар”, “влогерлар”, “пранкерлар” деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган иккита видеолавҳа жойлаштирилди.

Биринчи видеода икки нафар ёш йигитлар пойтахт супермаркетларидан бирида ўзларини жанжаллашаётгандай тутиб, жамоат тартибини бузганлари туширилган.

Иккинчисида эса “безорилардан” бири ўртоғи билан транспорт воситасини олиб қочишганини саҳналаштиришган, шунингдек уларнинг машинаси бошқа бир автомобиль томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳолда таъқиб қилинаётгани акс этган.

Улар олий ўқув даргоҳлардан бирининг талабалари – 20 ёшли Умиджон Ш. ва Акбар А., 18 ёшли Давид Т. ва 17 ёшли Евгений К. эканлиги аниқланган.

“Супермаркетдаги “можаро” видеосида Умиджон ва Давид иштирок этишган. Ушбу факт асосида улар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 моддасига мувофиқ майда безориликлари учун жавобгарликка тортилдилар”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Умиджон Ш., Акбар А., Давид Т. ва ўртоқларининг ҳаракатларини видеога туширган Евгений К. билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0