Ҳукумат мобил алоқа тизими жорий этилади

© Collage SputnikСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу тизим 2019 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 14 дек  — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда алоқа операторини ўзгартирганда телефон рақамини сақлаб қолиш мумкин бўлади

Фармонга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, Агентлик ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органли ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул ҳисобланади.

Бундан ташқари, ахборот тизимлари, ресурслари ҳамда дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентликда экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилигига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида амалга оширилаётган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиш ҳамда уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилди.

Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Сифатсиз интернет ва алоқа учун жарималар миқдори тасдиқланди

2019 йил 1 апрелга қадар Агентлик лойиҳаларни танқидий кўриб чиқиб, лойиҳанинг мақсадга мувофиқ, долзарб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларга мос келадиганларини давом эттиради ҳамда 2019 йил 1 майгача “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепциясилойиҳасини ишлаб чиқади.

Алоқанинг махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобил алоқаси тизими жорий этилади.

Ушбу тизим 2019 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0