Жамият

Тошкентда Wi-Fi дан фойдаланиш нуқталари янада кўпаяди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишТочки доступа Wi-Fi-интернета в публичных местах
Точки доступа Wi-Fi-интернета в публичных местах - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокимияти келгуси йилнинг баҳорига қадар Wi-Fiдан фойдаланиш нуқталар сонини 5000 тага қадар етказишни режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Тошкентда келгуси йилнинг баҳорига қадар уларнинг сонини 5000 тага қадар етказиш мўлжалланган, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент Марказий Осиёда интернетдан фойдаланишнинг умумшаҳар миқёсида симсиз ва кенг полосали тармоғига эга биринчи шаҳар бўлади.

Ҳозирги пайтда Тошкентда 1200 та Wi-Fi дан фойдаланиш нуқталари мавжуд бўлиб, келгуси йилнинг баҳорига қадар уларнинг сонини 5000 тага қадар етказиш мўлжалланган.

Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Туристлар Ўзбекистонда қандай муаммоларга дуч келишмоқда

“2018 йилнинг якуни интернетдан симсиз фойдаланиш тармоғи йўлга қўйилиши билан аҳамиятли бўлди. Asia Wireless Group компанияси ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Ягона Wi-Fi тармоғи SOLA бренди остида ташкил этилди. Энди Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар провайдернинг фаолият олиб бораётган ҳудудида интернетдан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланишлари мумкин”, - дейилган хабарда.

SOLA тизимида интернетдан пулли ва бепул тарзда фойдаланиш назарда тутилган. Реклама роликини кўриб бўлгандан сўнг, интернетдан бепул фойдаланиш мумкин.

Пулли тарифлар трафик бўйича чекловларсиз ишлайди ва юқори даражадаги мослашувчанлиги билан ажралиб туради: абонентга соатлик, кунлик, ҳафталик ёки ойлик обуна таклиф қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала