Жамият

Чет эл фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровМирокил Фозилов, смотритель японского кладбища в Ташкенте
Мирокил Фозилов, смотритель японского кладбища в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаётлик чоғидаги хоҳишига ёки васиятномасига кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўмишга рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади. Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига асосан.

На мусульманском кладбище в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қонуний камтарлик: Тожикистонда қабр ва қабртош ўлчамлари белгиланди  

Шахс хорижий давлат ҳудудида вафот этган тақдирда, вафот этган шахснинг унинг жасадини ёки хокини Ўзбекистон ҳудудида дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш, шахсга ўлим ҳақидаги гувоҳномани, жасадни олиб кетиш учун рухсатномани, йўл ҳужжатларини, шу жумладан давлат чегараларини кесиб ўтишга доир ҳужжатларини олишга кўмаклашиш қисмида кафолатланади.

Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистоннинг йўл ҳужжатига эга фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистондан ташқарида вафот этганда, ўлимни рўйхатга олиш консуллик округи ҳудудида марҳум яшаган ёки ўлим юз берган мамлакатда жойлашган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Ҳаво ёки денгиз кемасида юз берган ўлимни рўйхатга олиш ҳаво кемаси қўнадиган ёки денгиз кемаси келадиган мамлакат консуллик округига кирадиган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Консуллик томонидан ўлим тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан амалга оширилади.

Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги ариза қариндошлари, яқинлари ва бошқа шахслар томонидан уч суткадан кечикмай тақдим этилади.

Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентдаги қабристон назоратчиси Япония императори ордени билан мукофотланди

Ўлимни қайд этиш учун консуллик муассасасига керакли ҳужжатлар тақдим этилади.

Тақдим этиладиган барча чет эл ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ва консул муҳри билан шаҳодатланган бўлиши лозим.

Дафн бюроси жасадни транспортда ташиш бўйича барча зарур тадбирларни амалга оширади, шу жумладан жасадни санитария-гигиена жиҳатидан тайёрлайди шунингдек имкони бўлса, зарур диний маросимларни ўтказади.

Ҳаётлик чоғидаги хоҳишига ёки васиятномасига кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўмишга рухсат берилади.

Одатда, улар собиқ ватандошлар, Ўзбекистон Республикаси билан тарихий қариндошлик алоқаларига эга бўлган бошқа шахслар бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала