Жамият

Ўзбекистонда “Обод уй” электрон тизими жорий этилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган маблағ асосида “Обод уй” ахборот тизими яратилди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

В махалле Иброхим ота Алмазарского района Ташкента вручили ключи от квартир - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда келгуси йилда 15 мингдан ортиқ арзон уй-жойлар қурилади

Қарор лойиҳасига кўра, “Ягона хисоб китоб маркази” Давлат унитар корхоналари томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотларига хисоб-китоб хизматларини кўрсатиш учун “Обод уй” электрон ахборот тизимини жорий этилади.

“Обод уй” электрон ахборот тизимига республиканинг барча шахар ва туманлари ҳудуддаги хар бир ҳусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари кесимида барча кўп квартирали уйлардаги хонадонларни улаш чоралари кўрилади.

Қарор лойиҳасига кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” илова қилинган.

“Йўл харитаси”да қайд этилишича, 2019 йил 25 мартгача “Обод уй” электрон ахборот тизимининг мобил иловасини яратилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала