Тошкентда янги йил оқшомида цирк ва лазерли шоу намойиши кутилмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовогодняя программа в Ташкенте
Новогодняя программа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил Ўзбекистоннинг бош арчаси Истиқлол кўчасидаги майдончада жойлаштирилди. Янги йил дастури бу йил ўзгача бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари сценарийси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Подготовка Ташкента к празднованию Нового Года - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Тошкентнинг бош арчаси янги жойга ўрнатилмоқда

Бу йил Тошкентнинг бош арчаси Истиқлол кўчасидаги майдончада жой олди. Бош арча атрофида чор томондан кичик арчалар ва бошқа аттракционлар ўрнатилган. Истиқлол кўчаси байрамона руҳда безатилган ва кўчанинг икки томонидан савдо расталари ўрин олган.

Арчани ўрнатиш ишлари 16-декабргача якунланиши ва 20 декабрдан Янги йил тадбири ўтказиладиган майдон барча учун очиқ бўлиши кутилган эди. Аммо тайёргарлик ишлари бугунга келиб ҳам давом этмоқда.

Эълон қилинган сценарийга кўра, байрам дастуридан мусиқий чиқишлар, спектакл намойиши, эстрада юлдузлари ижроси, цирк, нурли ва неонли шоу ва ҳатто болажонлар учун мультфильм намойиши ўрин олган.

Дастурга кўра, янги йил тадбири 22.00да якунланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала