БССТ: 2030 йилда саратондан 13 миллион инсон ўлади

© EurooncoРак молочной железы
Рак молочной железы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда дунёда жигар саратонидан ҳар йили бир миллион киши вафот этади. Ўпка саратонидан тахминан бир ярим миллион, кўкрак бези саратони хасталиги туфайли эса 500 минг киши оламдан кўз юмган

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. 2030 йилга келиб саратон хасталиги туфайли вафот этганлар сони тахминан 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Блохин номидаги Онкология миллий тадқиқотлар маркази директори Иван Стилиди маълум қилди. У Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларини келтириб ўтди.

Производство лекарств на фармацевтической фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши дори ишлаб чиқишди

"2015 йилда 14 миллион киши хасталанди ва 8,2 миллион киши вафот этди. 2030 йилда, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 21 миллион инсон хасталанади ва 13,5 миллион киши вафот этади”, - дея Стилидининг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёда жигар саратонидан ҳар йили бир миллион киши вафот этади. Ўпка саратонидан тахминан бир ярим миллион, кўкрак  бези саратони хасталигидан эса 500 минг киши бу оламдан бевақт кўз юган.

Шифокорлар кўкрак бези саратонининг яна бир сабабини аниқлашди

 

Янгиликлар лентаси
0