Сиёсат

Неъматов: Ўзбекистон ва Россия иккинчи минтақалараро бизнес-форумга тайёргарлик кўрмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваИльхом Неъматов, первый заместитель министра иностранных дел
Ильхом Неъматов, первый заместитель министра иностранных дел - Sputnik Ўзбекистон
Неъматовнинг сўзларига кўра, биринчи форумдан кейин бу ишни давом эттириш ҳақида келишув бўлган. 2019 йилда ҳам минтақалараро форуми бўлиб ўтади ва бу тадбир санаси тез орада эълон қилинади

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Ўзбекистон ва Россия 2019 йилда ўтказиладиган минтақалараро бизнес форумга тайёргарлик кўрмоқда, деб таъкидлади сешанба куни ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Путин ташрифи мақсади: Ўзбекистон ва Россия I минтақалараро ҳамкорлик форуми якунлари

Вазир ўринбосари жорий йил октябр ойида Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтгани ва ушбу ташриф жуда муваффақиятли кечганини қайд этди.

"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаганман ва шуни таъкидлаш мумкин-ки, Ўзбекистон ва Россия тарихида бу қадар кўлами кенг ташриф бўлмаган", - деди дипломат. 

Неъматовнинг сўзларига кўра, Путиннинг ташрифи доирасида ўтказилган минтақалараро форум Ўзбекистон учун янги ва жуда маъқул формат.

"Чунки регионлар бир-бири билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борсалар, масалалар ҳам тезроқ ҳал бўлади. Ҳукумат, давлат тузилмалари ва бошқа идоралар орқали масалаларни ҳал этиш бирмунча қийин. Шу боис, бугунги кунда минтақалараро алоқалар жадал ривожланмоқда", - деди Неъматов. 

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон вилоятлари раҳбарлари Россия Федерациясига мунтазам бориб келишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Челябинскда, Фарғона вилоятиники - Уфада, Тошкент вилояти делегацияси эса Оренбургда бўлиб қайтишган.

"Ўзбекистон томон ҳам Россия томони ҳам бу каби форумларни ўтказишдан манфаатдор. Албатта, келаси йилда ҳам ўтказамиз. Аммо эътибор берган бўлсангиз, Сенатдаги мажлисда (17 ялпи мажлис ҳақида гап бормоқда, - таҳр.) бу саволга жавоб берган эдим. Бирор тадбирни ўтказишдан олдин унга тайёргарлик кўрилади. Сабаби, ҳар бир учрашув, ҳар бир ташрифдан аниқ натижа олиниши лозим. Ўзбекистон президенти ҳам бир неча маротаба "биз шунчаки туристик ташрифларни амалга оширмаслигимиз кераклиги" ҳақида гапирганлар. Бундай форумларда иқтисод, туристик соҳасиларига жуда катта эътибор қаратишимиз керак", - деб қайд этди дипломат.

Неъматовнинг сўзларига кўра, биринчи форумдан кейин бу ишни давом эттириш ҳақида келишув бўлган. 2019 йилда ҳам минтақалараро форуми бўлиб ўтади ва бу тадбир санаси тез орада эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала