Тошкентда 31 декабрь куни барча автобуслар иш режими бир соатга узайтирилади

© Фото предоставлено очевидцем событияАвария с рейсовым автобусом в Ташкенте
Авария с рейсовым автобусом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур қарор Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. 2018 йил 31 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилади, деб хабар берди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига мазмунли ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш шарт-шароитларини яратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2018 йил 20 декабрдаги 238-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, 2018 йил 31 декабрда Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилди.

Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланганлигини инобатга олиб:

- Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилиши муносабати билан, 90А, 91А, 115А-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали, “Навоий – А. Темур” кўчалари чорраҳасигача, А.Темур кўчаси (Олой бозори томонга) орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Истиқлол кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 53А-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, чорраҳадан бурилиб олиб, Навоий кўчаси орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; шунингдек, 33А, 55А, 96А-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракати А.Темур кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, Шаҳрисабз кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Себзор кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 9А, 17А, 52А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 150-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали “Абай – А.Қодирий” кўчалари чорраҳасигача, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Сўгалли ота кўчасининг (Алгоритм корхонаси олдида) ёпилиши муносабати билан, 13А, 69А, 107-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 4А, 48А, 87А, 94А, 146А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Сўгалли ота, Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0