Ҳисоблагичларни ечиш, қиёслаш ва ўрнатишга доир қарор лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСчетчик воды
Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электр энергияси ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Адлия вазирлиги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ ва сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасини тайёрлади.

Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
МИБ электр энергиясини етказиб беришга доир янги ҳужжат лойиҳасини тайёрлади

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ ҳамда  ичимлик сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини амалга киритиш назарда тутилган.

“2019 йил 1 январдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Регламентнинг 8-бандида давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимлар кўрсатилган:

- жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;

- юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Газ, бензин ва электр неча пулга қимматлашади? - Sputnik Ўзбекистон
Бензин, газ ва электр энергияси қанчага қимматлашди

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ягона интерактив портал орқали кўрсатилса);

10 фоизи - “Ўзстандарт” агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қолган маблағлар ҳудудий унитар корхонаси филиалининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0