Тошкентдаги Humo Arena муз саройи ҳудудида ёнғин рўй берди

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишПожарный тушит огонь
Пожарный тушит огонь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки хабарларга кўра, алангаланишга пайвандлаш ишлари давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Бугун соат 10.35 атрофида Тошкентдаги “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройи яқинида барпо этилаётган автотураргоҳ ҳудудидаги омбор учун ажратилган бинода ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда қурилиш материаллари аланга олгани маълум қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўт ўчирувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат бартараф қилишга эришилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмади.

Президент Узбекистана осмотрел ход строительства ледового дворца - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳумо Арена" Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади

Дастлабки хабарларга кўра, алангаланишга пайвандлаш ишлари давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Етказилган зарар суммаси аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо Арена” муз саройи биносининг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этади. Спорт мусобақалар ўтказиш сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек, мажмуа ҳудудида спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажёр заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумий овқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0