Жамият

Байрам миллат танламайди: Петербургда мигрантлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқда

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишГлавная новогодняя елка в Санкт-Петербурге
Главная новогодняя елка в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон Россиянинг шимолий пойтахтида яшаб келаётган Марказий Осиё фуқаролари билан суҳбатлашди ва улар 2019 йилни қандай кутиб олишлари билан қизиқди.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Бу байрамга нафақат россияликлар, балки мамлакатда яшаб келаётган Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам тайёргарлик кўришмоқда. Sputnik улардан йилнинг асосий кечасини қаерда ва қай тарзда нишонлашлари, дастурхонга қайси таомлар тортилишлари ва яқинларига қандай совғалар ҳадя қилишлари билан қизиқиб, ўз саволларига жавоб олди.

Янги йил ва Наврўз – иккаласи ҳам бирдек

Эрон ва турк халқларининг 21 март куни нишонлайдиган Янги йилга ўхшаш байрами бор. Лекин, Петербургда истиқомат қилувчи талаба Бобомуров Қурбоновнинг маълум қилишича, бу ҳам тарихий нуқтаи назардан, ҳам мазмун жиҳатдан мутлақо турли байрамлар.

“Янги йил Ўзбекистонда собиқ иттифоқ ҳудудидаги барча давлатлардаги сингари оилавий байрам сифатида нишонланади. Зероки, барча одатлар Совет иттифоқи даврида шаклланган экан, шундан келиб чиқиб, ҳамма жойда тантаналар бир хил”, - дейди Бобомуродов.

© Фото из личного архива Бобомурода КурбановаСтудент из Узбекистана Бобомурод Курбанов в роли Деда Мороза на праздновании 2016 года
Байрам миллат танламайди: Петербургда мигрантлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Студент из Узбекистана Бобомурод Курбанов в роли Деда Мороза на праздновании 2016 года

Марказий осиёлик мигрантлар ҳар икки санани ўзгача нишонлайдилар.

“Наврўз – бу баҳор байрами, Янги йил эса ўз ўрнида қиш чилласидир! Тожикларга Янги йил кечасини Наврўз байрамидек ёрқин ва хурсандлик билан кутиб олишларига ҳеч нарса халақит бермайди. Россияда бўлгани каби, биз ҳам оливье салати тайёрлаймиз, мандарин харид қиламиз, хонадонимизни безатиб, байрам кайфиятини кўтарамиз. Ва албатта, совғалар бўлади, уларсиз ҳеч нарса бўлмайди, ахир” – деди Sputnik᾽га тожикистонлик талаба Ганжина Каримова.

© Foto : Из личного архива Ганджины КаримовойГанджина Каримова
Байрам миллат танламайди: Петербургда мигрантлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ганджина Каримова

Талабаларнинг гапига меҳнат мигрантлари ҳам қўшилишди. Ўзбекистонлик хоналарни пардозловчи Мурат Шораҳимовнинг сўзларига кўра, икки байрам бирдек: Наврўз – бу севимли миллий байрам, Янги йил эса, айниқса, Россияда – яқинлар ёки дўстлар даврасидаги умумий тантана.

Ўз навбатида диний қоидаларга амал қилувчи Бегали Мирзохўжаевнинг ишончи комилки, Ўзбекистонда Янги йил деб ҳисоблаш мумкин бўлган байрамлар ҳаддан зиёд. Бу яхши эмас.

“Ўттиз биринчи декабрь – тақвим бўйича Янги йил, 21 март – Наврўз, ва яна Ислом динидаги янги йил 1 муҳаррам ойи бор (бу сана ҳар йил ўзгаради – таҳр.). Мустақиллик кунини ҳам шу санага тенглаштиришимиз мумкин. Фақат Хитой Янги йили камлик қилади”, - дейди Бегали. Диний эътиқод сабабли на Наврўз, на Янги йил байрамини шахсан нишонламаслигини қўшимча қилди.

Марказий Осиё мигрантлари Янги йилни қаерда нишонлайдилар

Аксрият талабалар ва меҳнат мигрантлари Янги йилни ватанида эмас, балки Санкт-Петербургда нишонлашни афзал кўришади. Нафақат петербургликлар, балки бошқа шаҳарда яшовчи кишилар ҳам шу ерда совғалар харид қилишади.

“Мен ҳамиша совғани Россияда – Сургутда сотиб оламан. Мен ўша ерда яшайман. Ҳар йили мен совғаларни, аввало, ўғлимга бераман. Байрам дастурхони учун ҳамма нарсани харид қилиб бўлдим. Мен анчадан буён Россияни ўз ватанимдек қабул қиламан”, - деб эътироф этади тожикистонлик Ҳабиб Пиров.

Ўзбекистонлик талаба Регина Орзиева у ва унинг танишлари байрам учун совғаларни кўпроқ Россияда сотиб олишларини ҳикоя қилди. Чунки ўзбекистонликлар учун чет эллик совғалар қизиқроқ.

© Foto : Из личного архива Регины ОрзиевойРегина Орзиева
Байрам миллат танламайди: Петербургда мигрантлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Регина Орзиева

“Янги йилни ҳам шу ерда кутиб оламан. Россияда байрам кунлари баъзида чипталар нархи осмонда бўлади”, - деб нолийди у.

Тожикистонлик Ганжина Каримова совғаларни Россиянинг шимолий пойтахтида сотиб олишини қўшимча қилди. Чунки у қиш фаслида уйига бормайди.

“Бу ерда кўп қизиқарли ва антиқа буюмларни топиш мумкин. Лекин баъзида миллий нарсалар ҳадя қилгинг келади: сервиз ёки либос, масалан. Тожикистонда, албатта, бу Петербургда қараганда анча арзонга тушади”, - дейди Ганжина.

Мана, бу сафар ҳам 31 декабрдан 1 январга ўтар кечани у Нева соҳилларида ўтказади. Бироқ баъзан у байрамни ватанида, оила даврасида кутиб олишни хоҳлайди.

Янги йил – ичимликсиз дастурхон ва халқлар бирлиги

Дастурхонда алкогол ичимлиги умуман бўлмаслигини Марказий осиёликларнинг Янги йил нишонлашларинининг асосий фарқи деб аташ мумкин. Баъзилари миллий урф-одатлардан келиб ўткир ичимлик истеъмол қилишмайди, бошқаларига эса уларнинг диний қарашлари йўл қўймайди.

Миллатидан ва динидан қатъи назар, ҳамма совғаларни бирдек яхши кўради.

“Совға, аввалам бор болалар учун, - ширинликлар ёки ўйинчоқлар. Умуман олганда, байрам ўзининг муҳимлигини йўқотмаябди. Ахир, ушбу байрам туфайли катталар барча ишларини бир четга суриб, ўз фарзандига озгина кўпроқ бўлса ҳам эътибор қаратишга ҳозирлар, - дейди талаба Бобомурод Қурбонов.

Ўта тақводор Бегали Мирзахўжаев Янги йилга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Қизғин зиёфатдан кейин кўпинда кўчаларда тартибсизликлар содир бўлишига диққатини қаратади.

“Ўйлайманки, мени бу вазиятда динга яқин бўлганлар ва соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар қўллаб-қувватлайдилар”, - деб гапига якун ясади у.

© Foto : Из личного архива Бегали МирзаходжиеваБегали Мирзаходжиев
Байрам миллат танламайди: Петербургда мигрантлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Бегали Мирзаходжиев

Шунга қарамай Марказий Осиёдан келганларнинг аксариятида Янги йил фақат ижобий таассурот қолдиради.

“Одатда, агар мигрантлар бутун оила аъзолари билан Петербургда яшасалар, улар минора соатининг бонг уришини яқинлари даврасида кутиб олишади. Сўнгра эса ёшлар шаҳар бўйлаб сайр қилишга чиқишади”, - деб фикрлари билан ўртоқлашади Ганжина Каримова.

Талаба Бобомурод байрамни кўпинча уйда оиласи билан ўтказади. Таътилда дўстлари билан шаҳарга сайр қилгани боради. Унинг сўзларига кўра, Янги йилда ҳеч ким миллат ажратмайди – сен рус, ўзбек ёки арманмисан, умуман фарқи йўқ. Бу байрам ким яқинингда бўлса ўша билан нишонланади – майдонда, кўчада, метрода ва ҳоказо.

Бироқ, ватанида тантананалар кўламрироқ дейдиганлар ҳам топилади. Масалан, Сургутда яшовчи Ҳабиб Пиров унинг она шаҳри Душанбеда ҳозир янги йил кечаси Россия вилоятларига қараганда ёрқинроқ ва хуррамроқ нишонланади, деб ҳисоблайди.

Кудрат Вохидов, Насиба Нуржанова  и  Сардор  Адизов -студенты МИФИ из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, соатнинг бонг уришинини қаерда эшитишингиздан қатъи назар – она қишлоғингизда яқинлар даврасида, ёки Петербургдаги Сарой майдонида – асосийси – бу яхши кайфият ва хушчақчақ одамлар даврасидир.

Марказий Осиё президентлари Янги йилни қандай кутиб олишади

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала